Қандай танқид қилмоқ мумкин агар санъати танқидбоп бўлса-ю, инсон сифатида хурмат қила бошласанг?
Қандай жим тура оласан гар санъати зўр бўлса-ю, хаётдаги қиёфаси қўлингни қичитса?...
Шоу-бизнес
оламига қадам қўйгач баъзи суйган хонандаларни асл қиёфасидан нафақат
хурмат қилмай, балки қўшиқларини хам эшитмай қўясиз.
Умуман
ёқтирмаган хонандангиз билан эса беш минут сухбатдан сўнг хурматингиз шу
қадар ошадики беихтиёр санъатини ўргана бошлайсиз...
Гохи
қани энди барча тингловчилар бир кунга журналист бўлиб хаммасини ўз
кўзи билан кўрсайди дейсизу...бошқа тарафдан қани энди умуман
санъаткорлар бошқа галлактикада яшаб фақат қўшиқларидан хабардор бўлсак
деган фикр келади.
Ғалати олам...
Мураккаб, зиддиятларга тўла ва ажабтовур шоу-бизнес олами.